ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 56
(1-73)

Ҳам, масалан, натижаси жаҳаннам азоби бўлган буюк бир гуноҳни қилган одам, жаҳаннам хусусидаги таҳдидларни эшитган заҳотиёқ истиғфор ила унга қарши қалқон тутмаса, бутун руҳи ила жаҳаннамнинг йўқ бўлишини орзу этгани учун, кичик бир аломат ва бир шубҳа унга жаҳаннамни инкор этишга жасорат беради.

Ҳам, масалан, арзимас бир вазифани бажармагани учун кичик бир бошлиғидан олажак жазодан қўрқадиган одам, фарз намозини ўқимаган ва ибодат вазифасини адо этмаган вақт, Султони Азал ва Абаднинг такрор-такрор буйруқларига хилоф ўлароқ фарзида қилган танбаллиги қаттиқ бир изтироб беради ва у изтироб туфайли шундай орзу қилади ва маънан: "Кошки у ибодат вазифаси бўлмасайди," дейди. Бу орзудан эса бир маънавий адовати Илоҳияни эслатадиган инкор орзуси уйғонади. Аллоҳнинг мавжудлигига доир бир шубҳа қалбга келса, қатъий далил каби унга ёпишишга майл кўрсатади. Унга буюк бир ҳалокат эшиги очилади. У бадбахт билмайдики, инкори туфайли ибодат вазифасини адо этишда ғоят жузъий бир қийинчиликка дуч келса, инкорда эса у қийинчиликдан миллион баробар кўпроқ маънавий сиқилишларга ўзини дучор қилади. Чивиннинг чақишидан қочиб, илоннинг чақишини қабул этади ва ҳоказо... Бу уч мисолга қиёсланса, сири англашилади.

Аудио мавжуд эмас