ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 59
(1-73)

Бир охират қардошим Муҳожир Ҳофиз Аҳмад исмли бир зотнинг мудҳиш бир хасталигига кўп ташвишландим. Қалбимга: "Уни табрикла. Ҳар бир дақиқаси бир кунлик ибодат ҳукмига ўтмоқда," дея хотирлатилди. Зотан у зот сабр ичра шукр этарди.

УЧИНЧИ НУКТА:

Бир-икки Сўзларда баён этганимиздек, ҳар инсон ўтмиш ҳаётини ўйласа, қалбига ва тилига ё "Эҳ!" ва ё "Оҳ!" келади. Яъни, ё афсус қилади, ё "Алҳамдулиллоҳ" дейди.

Афсуслантирган нарса, ўтган замондаги лаззатларининг завол ва фироқидан туғиладиган маънавий аламлардир. Чунки лаззатнинг заволи, аламдир. Баъзан вақтинчалик бир лаззат доимий алам беради. Эслаш эса у аламни қўзғайди, афсусларга йўл очади.

Аввал кечирган вақтинчалик аламларнинг заволидан ўсиб чиқувчи маънавий ва доимий лаззат "Алҳамдулиллоҳ" дегизади. Бу фитрий ҳолат билан бирга, мусибатларнинг натижаси бўлмиш савоб ва охиратдаги мукофот қозонилади.

Аудио мавжуд эмас