ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 61
(1-73)
ТЎРТИНЧИ НУКТА:

Йигирма Биринчи Сўзнинг Биринчи Мақомида баён этилганидек, агар инсон Жаноби Ҳақ берган сабр қувватини ваҳималар йўлида совуриб юбормаса, ҳар мусибатга дош бера олади. Аммо ваҳиманинг устунлиги ва инсоннинг ғафлати ва фоний ҳаётни боқий деб ўйлаши билан сабр қувватини ўтмиш ва келажакка сочиб, ҳозирги дақиқадаги мусибатга жавобан сабри дош беролмайди, шикоятга тушади. Гўё, худо кўрсатмасин, Жаноби Ҳақни инсонларга шикоят қилгандек бўлади. Ҳам жуда ҳақсиз бир суратда ва девоналарча шикоят этиб, сабрсизлик кўрсатади.

Ҳолбуки, ўтган кун ўтди, мусибатининғ эса заҳмати кетиб роҳати қолган, алами кетиб заволидаги лаззати қолган, қийинчилиги кетиб савоби қолган. Бундан шикоят эмас, балки роҳат билан шукр этмак лозим бўлади. Уларга нафрат эмас, билъакс, муҳаббат кўрсатиш керак. Унинг у ўтган фоний умри мусибат туфайли бир нави боқий ва саодатли умр ҳукмига ўтади. Улардаги аламни ваҳм ила ўйлаб, сабрининг бир қисмини уларга сарф этиш, девоналикдир.

Аммо келажак кунлар модомики ҳали келмаган экан, у кунларда чекадиган хасталик ва ё мусибатни ҳозирдан ўйлаб сабрсизлик кўрсатиш, шикоят этиш, аҳмоқликдир.

Аудио мавжуд эмас