ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ | ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ЁҒДУ. | 62
(1-73)

"Эртага оч қоламан, сувсиз қоламан," дея бугун давомли суратда сув ичиш, нон ейиш нақадар бир девоналик бўлса, келажак кунлардаги ҳозирда йўқ бўлган мусибат ва хасталикларни ўйлаб, ҳозирдан алам чекиш, сабрсизлик кўрсатиш, ҳеч бир мажбурият бўлмай туриб ўзига ўзи зулм этиши шундай бир нодонликдирки, ўзига нисбатан шафқат ва марҳаматга лойиқ бўлмай қолади.

Ал-ҳосил: Шукр неъматни зиёдалаштирганидек, шикоят мусибатни зиёдалаштиради. Ҳам раҳм-шафқатга лаёқатни йўқотади.

Биринчи Жаҳон урушининг биринчи йили Эрзурумда муборак бир зот мудҳиш бир хасталикка гирифтор бўлди. Ёнига бордим. Менга деди: "Юз кечадир бошимни ёстиққа қўйиб ётолмадим," дея ачинарли бир шикоят қилди. Мен жуда ачиндим. Бирдан хотиримга келди ва дедим: "Қардошим, қийинчиликда ўтган юз кунинг ҳозир сурурли юз кун ҳукмидадир. Уларни ўйлаб шикоят қилма. Уларга боқиб шукр қил. Келажак кунлар эса, модомики ҳали келмаган экан, Раббинг бўлмиш Раҳмонир-Раҳиймнинг раҳматига таян. Ҳам калтак емай туриб йиғлама, ҳечдан қўрқма, йўққа мавжуд рангини берма. Бу соатни ўйла. Сендаги сабр қуввати бу соатга кифоя.

Аудио мавжуд эмас