Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 19
(1-82)

Йўқса, ҳаво тўлқинларида, янглиш ўлароқ, мавжуд деб ўйланган бебош тасодифнинг ва кўр қувватнинг ва кар табиатнинг ижодига бериб қўймоқ, ҳар бир заррани, бутун ер юзидаги ҳаво оламида мавжуд бўлган ҳар бир нарсани кўрадиган, биладиган ва қила оладиган ҳокими мутлақ даражасига чиқариб қўйиш деганидир. Бу эса юз минг даража ақлдан узоқ, амри-маҳоллар ичра бир хурофотдир. Аҳли залолат келсинлар, мазҳаблари нақадар ақлдан узоқ ва хурофот эканини кўрсинлар.

Учинчи Нуқта: Бу радио қутисида ва маънавий калималар гулларига туваклик қилган бу сандиқчадаги бир ҳовуч ҳавонинг кўрсатган қудрат мўъжизасидан шу ҳақиқат англашиладики, ҳар бир зарра, Жаноби Ҳақни зоти ва сифатлари ила таърифлайди ва исботлайди.

Бутун коинотни тафтиш этган ҳукамолар ва уламолар, улкан ва кенг далиллари билан Зоти Вожибул-Вужуднинг борлигини ва бирлигини исбот этмоқ учун бутун коинотни назарга оладилар. Шундан сўнг маърифатуллоҳни тўлиқ қўлга киритадилар.

Аудио мавжуд эмас