Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 18
(1-82)

радиостан>иялар жадвали номли рўйхатда ёзилган икки юзга яқин марказдан, бир соатдан бир йилга қадар узоқ ва мухталиф масофалардан айни дақиқада биргина Қуръон калимаси, масалан "Алҳамдулиллоҳ" каломи, тамоман ҳарфлари ила ва шеваси ила ва сўйловчининг махсус садоси ила, бу қутидаги бир ҳовуч ҳавонинг зарралари ёрдамида, ҳеч ўзгармай қулоғимизга етиб келмоғи учун ва Қуръоннинг мухталиф калималарини бошқа-бошқа садо ила, хилма-хил шева ила, ва яна ҳеч ўзгармай ва бузулмай, бизнинг қулоғимизга эшиттирмоқ учун, у бир ховуч ҳавонинг ҳар бир заррасида шундай ҳадсиз бир қувват ва кенг қамровли бир ирода ва бутун рўйи заминдаги марказларда Қуръонни ўқиган ҳофизларнинг бошқа-бошқа шеваларини биладиган даражада кенг қамровли бир илм ва уларни барчасини кўрадиган муҳит бир кўз ва ҳар нарсани бир онда эшита оладиган бир қулоқ бўлмаса, албатта бу қудрат мўъжизаси вужудга келмасди.

Демак, бу бир ҳовучдаги ҳаво зарралари, фақат ва фақат бутун коинотни қамраб олган бир илм ва ирода ва қулоқ ва кўз соҳиби бўлган бир зотнинг ва ҳеч нарса унга оғир бўлмаган ва энг буюк нарса энг кичик нарсадек қудратига осон бўлган бир Қодийри Мутлақнинг қудрати ва иродаси ва илми ила бу қудрат мўъжизасига сазовор бўлмоқдалар.

Аудио мавжуд эмас