Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 55
(1-82)

фитратан қўрқоқ бўлмагани ҳолда "Ажал бирдир, ўзгармас," ҳақиқатига иймонидан чиққан катта жасорат билан бирга энг қўрқоқлар, энг мискинлар вазиятида сукут сақлаб сабр қилиши, ҳатто бир оз кейинроқ у исканжаларнинг сўнгида унинг руҳига бир севинч берилишининг бир ҳикмати, қатъий қаноатим ила шуки:

Қуръони Ҳакиймнинг иймоний ҳақиқатларини тафсир қилган Рисолаи Нурни ҳеч нарсага ва шахсий манфаатларига ва маънавий камолотларига қурол қилмаслиги ва ҳақиқий ихлосни синдирмаслиги ва динни сиёсатга қурол қилмаслиги учун, тақдири Илоҳий аҳли сиёсатга "Саид динни сиёсатга қурол қилган", деган гумонни берган. Исканжалар билан, ҳибслар билан, аҳли сиёсатнинг золимона ҳукмлари остида, тақдири Илоҳий, Нурдаги ҳақиқий ихлосни синдирмаслиги учун Саидга шафқатли тарсакилар урган. "Зинҳор-базинҳор иймоний ҳақиқатларнинг тафсири бўлган Рисолаи Нурни ўз шахсий манфаатларингга, ҳатто маънавий камолотларингга ва балолардан ва зарарли нарсалардан қутулишингга восита қилма. Токи Нурнинг энг буюк қуввати бўлган ҳақиқий ихлос задаланмасин," дея тақдири Илоҳийнинг шафқатли тарсакилари эканига қатъий қаноат ҳосил қиляпман. Ҳатто қачонки, фақат охиратимга, шахсий ибодат ила машғул бўлганим туфайли Нурнинг хизматини ташлаган вақтимда, аҳли дунё менинг қаршимга чиқиб, менга азоб берганига қатъий қаноат ҳосил қилганман.

Аудио мавжуд эмас