Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 53
(1-82)

Жаноби Ҳаққа юз минглаб шукрлар бўлсинки, қадимдан бери давом этиб келаётган у одатга мухолиф ўлароқ, "РИСОЛАИ НУР" уламоларнинг жиғига энг кўп теккани ҳолда домлалар Нурларга қарши танқидкорона асарлар ёзолмаганининг сабаби Саиднинг болалик даврларида уламоларнинг саволларига тўғри жавоб бериши, уламоларнинг жасоратини синдирганки, ҳеч бир ерда ҳасадгўй домлалардан ҳеч бири, ҳам маслак жиҳатидан Саидга жуда мухолиф бўлганлари ҳолда Нур Рисолаларига қарши чиқмагани, бу ҳолнинг бир ҳикмати эканига қаноат ҳосил қилганман. Йўқса, бундай ажиб бир замонда мадраса аҳли эътироз қила бошласайди, динсизлик аҳлига тарафдор бўлган яширин душманларимиз, ҳам Нурларни, ҳам уламоларни бадном қилиш учун, бундай бир ҳодисани ўзларига қўл келган бир восита қилиб ишлатарди. Жаноби Ҳаққа беҳисоб шукрлар бўлсинки, Нурларнинг танқидига учраган расмий уламолар унга қарши чиқолмадилар.

Учинчи Намуна: Эски Саиднинг болалик давридан бери, ҳам ўзи, ҳам отаси фақир бўлгани ҳолда, бошқаларнинг садақа ва ҳадяларини олмаганининг ва ололмаганининг ва шиддатли муҳтож бўлса-да ҳадяларнинг ҳаққини бермай қабул қилмаганининг ва Курдистон одатига кўра талабаларнинг маоши аҳолининг уйларидан берилгани ва барча эҳтиёжлари закот билан таъминлангани ҳолда, Саид ҳеч қачон маош олиш учун бормаганининг ва закотни ҳам билиб туриб олмаганининг бир ҳикмати, ҳозирги қатъий қаноатимга кўра шуки:

Аудио мавжуд эмас