Бироқ Жаноби Ҳаққа юз минглаб шукрлар бўлсинки, етмиш-саксон йиллик ҳаётимнинг сўнгида Унинг ҳикматини эҳсони Илоҳий ила бир даража билдик. Бир қисмига қисқача ишора қиламан. Кўп намуналаридан бир қисмини баён этаман.
Биринчи Намуна: Мадраса усулига кўра, дин ҳақиқатларини ва Ислом илмларини тўлиқ қўлга киритиш учун ҳеч бўлмаса ўн беш йил илм таҳсил қилиш керак эди. Ўша пайтларда Саидда ажиб бир заковат ва ё маънавий бир қувват у ёқда турсин, балки бутун истеъдод ва қобилиятидан устун бўлган ажиб бир тарз ила, бир-икки йил "Сарф ва Наҳв" асосларини ўрганганидан сўнг, уч ой давомида, ажиб бир тарзда, қирқ-эллик китобни гўё ўқиган ва ижозат олгандек бир ҳолат кўринди. Бу ҳол олтмиш йил сўнгра тўғридан-тўғри шуни кўрсатдики, ул вазият иймон илмларини уч-тўрт ой ичида - қисқа бир замонда - қўлга киритилиши мумкин бўлган Қуръон тафсири чиқажак. Ул бечора Саид эса, унинг хизматида бўлажак деган ишора ила ҳамда бир даврлар келадики, ўн беш йил у ёқда турсин, балки мадрасаларда бир йил ҳам иймон илмларидан дарс оладиган ўқиш имкони бўлмайди ва ёки камайиб кетади. Шундай бир даврларнинг келишига бир нави ғайбий ишоралар каби маънолар хотирга келади.