Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 52
(1-82)

Иккинчи Намуна: Авваллари - Саиднинг болалик даврларида - буюк олимлар билан мунозарасини ва у олимларнинг саволларига жавоб беришини, ҳатто ўзи ҳеч савол бермай, олимларнинг энг мушкул саволларига тўғри жавоб беришини мен қатъиян эътироф этаман ва эътиқод қиламанки, у ҳол ажиб заковатимдан ҳам, ажиб истеъдодимдан ҳам келиб чиққан эмас. Мен ўшанда, чорасиз, ўспирин, шўх, тўпалончи бир бола бўлиб, бундай буюк олимларга жавоб бериш тугул, балки кичик домлаларга, ҳатто кичик талабаларга ҳам мағлуб бўладиган бир ҳолда эканман, тўғри жавоб берганим, асло ўз истеъдодимдан ва заковатимдан эмаслигига қатъий қаноат ҳосил қилганман. Етмиш йилдан бери бунга ҳайратланиб келардим. Ҳозир эҳсони Илоҳий ила бир ҳикматини англадимки, данак каби мадраса илмларига бир дарахт эҳсон этилади. Ва ул дарахтнинг хизматида бўлган зотнинг жуда кўп рақиблари ва душманлари бўлади.

Ушбу замонда мусулмонлар орасида хилма-хил машраб ва маслак соҳиблари, бир-бирини танқид қилиш ва асарига қарши асарлар нашр этиш; Мўътазила ва Аҳли Суннат ўртасидагидек бир-бирини синдириш одати билан, бу замонда ул "НУР" дарахти хизматкорининг бошига урадиган ҳамда рақобат ва ё машраб мухолифати ила энг таъсирлиси ва энг мудҳиши мадраса домлалари бўлмоғи лозим экан,

Аудио мавжуд эмас