Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 50
(1-82)

Айнан шу каби, ҳеч бир камтарлик ва тавозу ниятида бўлмай, бутун қаноатим билан эълон этаманки: Менинг хизматим ва ҳаёт саргузаштим бир нави данак ҳукмига ўтган. Инояти Илоҳия ила бу замонда аҳамиятли бир иймон хизматига манба бўлиш учун Қуръондан келган ва мевадор олий бир дарахт бўлган Нур Рисолаларини эҳсон этган.

Мен қасам билан ишонтириб айтаманки: Бутун ҳаётим давомида бўлиб ўтган у хориқо ҳодисалар туфайли мен ўзимда қатъиян бир қобилият ва бир фазилат ва ғайриоддийликка бир лаёқат кўрмасдим. Ҳайратланиб юрардим. Ўзимда фавқулодда бир даҳо ва ёҳуд валийлик у ёқда турсин, балки ўзимни ўзим бошқара оладиган ва ижтимоий ҳаёт билан муносабатдор бўладиган бир қобилият ҳам кўрмасдим. Гарчи зоҳирда ўзни кўрсатишга ўхшаш баъзи ҳолатлар ҳаётим давомида кўринганди. У ҳам бўлса, беихтиёр бир тарзда халқнинг ҳурматини ёлғонга чиқармаслик учун бир нави худфурушлик, яъни ўзни кўрсатаётгандек бўларди. Бироқ ҳақиқатда халқ ўйлаганчалик ҳурматга лойиқ эмаслигимнинг ҳикматини билмаганимдан ва дунёга яроқсиз бўла туриб, бундайин минг даража ҳаддимдан ортиқ бир эътиборга сазовор бўлганимни, бутунлай ҳақиқатга зид деб ўйлардим.

Аудио мавжуд эмас