Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 49
(1-82)

Душманларда ва фалсафа аҳлида эса, ўта ажиб бир даҳо деб ўйлаш ва ҳатто баъзиларида, қувватли бир сеҳр деб ваҳима қилиш билан, ҳаддимдан минг даража ортиқ бир таваҳҳум ҳосил бўлган. Ва бу маънога доир кўп ерларда мендан: "Бунинг ҳақиқати недур?" дея, моддий ва маънавий изоҳ сўралди. Мен ҳам бу кечадаги шиддатли эслатма учун, кўп муқаддималардан иборат бир ҳақиқатни баён этишга мажбур бўлдим."

БИРИНЧИ МУҚАДДИМА: Бир арча дарахтининг буғдой донидек бир уруғи, у улкан арча дарахтининг бир манбаи бўлади. Қудрати Илоҳий, ул ажиб дарахтни шу данакдан яратади. Миллиондан ёлғиз бир ҳисса ўша данакда бўлгани ҳолда, шу данак тақдир қалами билан ёзилган маънавий бир мундарижадир. Йўқса, бир қишлоқ катталигидаги фабрикалар лозимдирки, ул ажиб дарахт шоҳ-шаббалари билан бирга ташкил қилинсин.

Хуллас, Азамат ва Қудрати Илоҳийнинг яна бир далили шуки, бир заррадан тоғ каби нарсаларни яратади.

Аудио мавжуд эмас