Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 67
(1-82)

Ўтаётганларга на ёмонлиги бор, ва на ифлосланиш ва на зарар ва на хатар бор. Биргина хатар борки, у ҳам бўлса, бутун назар-эътиборни у билан банд қилиш ва уни зарар деб ўйлашдир.

Учинчи Жиҳат.

Шудирки: Нарсалар орасида баъзи яширин муносабатлар бўлади. Ҳатто сен кутмаган нарсалар ичида муносабат иплари бўлади. Ё айнан ўзида бўлади ва ё сенинг хаёлинг машғул бўлган соҳасига кўра у ипларни тўқийди, уларни бир-бири билан боғлайди. Шу муносабат сири туфайли, баъзан бир муқаддас нарсани кўриш, бир ифлос нарсани эслатади. Баён фанида баён этилганидек, "Ташқарида бир-биридан узоқликнинг сабаби бўлган зиддият, ҳаёлда яқинликнинг сабабидир." Яъни, икки бир-бирига зид нарсанинг суратларини жамловчи восита - хаёлий бир муносабатдир. Бу муносабатлар орқали келган хотира, "тадоъийи афкор" деб аталади. Масалан, сен намозда, муножотда, Каъба қаршисида, ҳузури Илоҳийда туриб, оятларни тафаккур қилаётган бир ҳолингда, шу тадоъийи афкор сени олиб, энг узоқ разилона беъманигарчиликка етаклайди. Сенинг бошинг, бундайин тадоъийи афкорга мубтало бўлса, асло ташвиш чекма. Балки ўзингга келган вақтингдаёқ қайт. "Эҳ, қандайин қусур қилдима," дея диққат билан машғул бўлиб қолма. Токи у заиф муносабат, сенинг диққатинг ила қувват пайдо қилмасин. Зеро таъсирланган сари, аҳамият берганинг сари, у заиф хаёлинг малака ҳолига кела бошлайди. Хаёлий бир иллат бўлади. Қўрқма, қалбий иллат эмасдир. Бу хил хотиралар кўпинча беихтиёр келади. Айниқса ҳиссиётли асабий одамларда кўп учрайди. Шайтон бу хил васваса маъданини кўп ишлатади. Бу яранинг малҳами шуки:

Аудио мавжуд эмас