Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 76
(1-82)

У санъатларга салоҳияти етмагани учун, бошқа инсонлар билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўладики, ҳар бири меҳнатининг самараси билан олди-берди суратида ўзаро ёрдам қилсин. Ва шу аснода эҳтиёжларини таъминлай олсин.

Аммо инсондаги "шаҳват", "ғазаб", "ақл" ҳислари Сониъ тарафидан чеклаб қўйилмаганидан ва инсоннинг жузи ихтиёри билан тараққий этмоғини таъминлаш учун бу ҳислар ўзига ҳавола қилинганидан, муомалада зулм ва тажовузлар юзага келади. Бу тажовузларнинг олдини олмоқ учун, инсон жамияти меҳнатларининг самараларини олди-берди қилишда адолатга муҳтождир.

Локин, ҳар бир шахснинг ақли адолатни идрок этишдан ожиз бўлгани туфайли, юксак бир ақлга эҳтиёж бордирки, ул юксак ақлдан истифода қилсинлар. Бундай юксак ақл фақат қонун шаклида бўлади. Бундай бир қонун - фақатгина Шариатдир.

Аудио мавжуд эмас