Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 73
(1-82)

Мана шунинг каби, масалан, иймон ҳақиқатларидан бўлмиш, дунё ҳаётининг ботишига ва охират ҳаётининг чиқишига имкони зотий жиҳатида келган ваҳималар, иймондаги қатъиятга зарар бермайди. Ҳамда ......(ар.) яъни: "Бирон далилдан келиб чиқмаган бир эҳтимолнинг ҳеч аҳамияти йўқдур," дейилган машҳур қоида, ҳам дин усули, ҳам фиқҳ усулининг муқаррар қоидасидандир.

Агар десанг: "Мўъминларга бунчалик зарарли ва сиқувчи бўлган васваса, қайси ҳикматга биноан бошимизга бало бўлган?"

Алжавоб: Ҳаддан ошмаслик ҳамда ғолиб келмаслик шарти билан, васвасанинг асли ҳушёр қилишга сабабчи, изланишга чорловчи, жиддиятга воситадир. Лоқайдликни кетказади, бепарволикни даф қилади. Шунинг учун Ҳакийми Мутлақ бу имтиҳон ерида, бу мусобақа майдонида, бизга ташвиқ қамчиси сифатида, васвасани шайтоннинг қўлига берган. Инсоннинг бошига уради. Шояд кўпроқ ранжитса, Ҳакийми Раҳиймга шикоят қилмоғимиз ва ......(ар.) демоғимиз лозим...

Аудио мавжуд эмас