Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 71
(1-82)

Бешинчи Жиҳат.

Иймон масалаларига шубҳа тарзида келган васвасадир. Бечора васвасали одам, баъзан таҳайюлни тааққул билан чалкаштириб қўяди. Яъни, хаёлга келган бир шубҳани, ақлга кирган бир шубҳа дея ваҳима қилиб, ўз эътиқодига футур етди деб ўйлайди. Ҳам баъзан таваҳҳум этган бир шубҳани иймонга зарар берувчи бир шак деб гумон қилади. Ҳам баъзан тасаввур қилган бир шубҳани, ақл тасдиқлаган бир шубҳа деб ўйлайди. Ҳам баъзан бир куфр ишни фикрлаб кўришни, куфр келтирдим деб гумон қилади. Яъни, залолатнинг сабабларини англамоқ суратида, тафаккурнинг жўш уришини ва тадқиқотини ва бетарафона муҳокамасини, иймонга хилоф деб ўйлайди. Ниҳоят шайтоний талқинотларнинг асари бўлган мана шу гумонлардан ҳуркиб: "Эйвоҳ! Қалбим бузилибди, эътиқодимга футур етибди," дейди. У ҳоллар кўпинча ихтиёрсиз равишда бўлганидан ва уни ўзининг кичик ихтиёри билан ислоҳ этолмаганидан тушкинликка тушади. Бу яранинг малҳами шудирки:

Куфрни хаёлга келтириш куфр бўлмагани каби, куфр деб гумон қилиш ҳам куфр эмас. Залолатни тасаввур қилиш залолат бўлмагани каби, залолатни тафаккур қилиш ҳам залолат эмас. Чунки хаёлга келтириш ҳам, гумон қилиш ҳам, тасаввур қилиш ҳам, тафаккур қилиш ҳам ақлий тасдиқдан ва қалбан ишонишдан айридир, бошқадирлар. Улар бир даража эркиндирлар.

Аудио мавжуд эмас