Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 72
(1-82)

Инсонга берилган жузи ихтиёрни кўпинча тингламайдилар. Кўпинча диний мажбурият остига киролмайдилар. Тасдиқ ва ишонч эса ундай эмас. Бир низомга тобедирлар. Ҳам яна ҳаёл, ваҳима, тасаввур, тафаккур каби ҳислатлар, тасдиқ ва ишонч бўлмаганидек, шубҳа ва иккиланиш деб ҳам ҳисобланмайди. Бироқ, агар кераксиз равишда такрор қила-қила ўрнашиб қолса, у вақт ундан ҳақиқий бир шубҳа пайдо бўлиши мумкин. Ҳам яна бетарафона муҳокама номи билан ва ё инсоф номидан дея, қарши тарафни лозим кўраверса, шундай бир ҳолга келадики, беихтиёр қарши тарафни маъқуллайдиган бўлиб қолади. Унга вожиб бўлган ҳақни лозим деб билиш ҳисси синади. Ўзи эса таҳликага тушади. Рақиб ва ё шайтоннинг бекорчи бир вакили бўладиган ҳолат зеҳнида ўрнашиб қолади. Бу хилдаги васвасанинг энг аҳамиятли жойи шудирки: Васвасали одам, имкони зотий ила имкони зеҳнийни бир-бири билан чалкаштириб қўяди. Яъни, бир нарсани моҳиятида мумкин деб билса, у нарсани зеҳнан (ҳақиқатда) ҳам мумкин ва ақлан шак-шубҳали деб таваҳҳум этади. Ҳолбуки, Илми Каломда шундай қоида борки, моҳиятида мумкин бўлган бир нарса, илмий тасдиққа зид эмас ва зеҳний заруратга зиддияти йўқ. Масалан, ҳозирги дақиқада Қора денгизнинг ерга тортилиб кетиши моҳиятида мумкиндир ва моҳиятан мумкинлиги туфайли унинг эҳтимоли бор. Ҳолбуки, қатъиян ул денгизнинг жойида эканини тасдиқлаймиз, шубҳасиз биламиз. Ва у эҳтимоли мумкин бўлган иш ва у имкони зотий бизга шак бермайди, бир шубҳа туғдирмайди, қатъий ишончимизни бузмайди. Масалан, шу қуёшнинг моҳиятида бугун ботмаслиги ва эртага чиқмаслиги мумкин. Ҳолбуки бу имкон ишончимизга зарар бермайди, шубҳа туғдирмайди.

Аудио мавжуд эмас