Нур оламининг бир калити | Нур оламининг бир калити. | 75
(1-82)

Ва шунингдек, ибодат, дунё ва охират саодатларига васила бўлгани каби, маош ва маода, яъни дунё ва охират ишларини тартибга солишга ҳам сабабдир. Ҳамда шахсий ва умуминсоний камолотга ҳам воситадир. Ҳамда Холиқ ила банда орасида жуда юксак бир нисбат ва шарафли бир робитадир.

Ибодатнинг дунё саодатига васила

эканини изоҳ этган жиҳатлар.

Биринчиси: Инсон барча ҳайвонлардан мумтоз ва мустасно ўлароқ, ажиб ва латиф бир табиатда яратилган. У табиати туфайли инсонда хилма-хил майллар, орзулар юзага келган. Масалан, инсон энг мунтаҳаб нарсаларни истайди, энг гўзал нарсаларга майл кўрсатади, зийнатли нарсаларни орзу қилади. Инсониятга лойиқ бир маишат ва бир шараф ила яшамоқ истайди.

Шу майлларнинг тақозосига биноан, ейиш, кийиш ва бошқа эҳтиёжларини истаганича гўзал бир шаклда қўлга киритишда кўп санъатларга (яъни ҳунарларга) муҳтож.

Аудио мавжуд эмас