Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 128
(1-151)

Тавҳиди Жалолини (Ҳайбатда Ягоналигини) кашф этиб, назарга кўрсатишдир.

Ширкнинг навларини рад қилади. Яъни, ўзгарувчи ва ё бўлинувчи ва ё насл қолдирувчи - Илоҳ бўлолмас. Ақли аввал ва ё малоика ва ё Исо ва ё Узайрнинг валадиятини (яъни Аллоҳнинг боласи деб) даъво қилувчи ширкларни рад қилади.

Азалийлигини исбот қилиш ила тавҳиддир. Сабабпараст, юлдузпараст, санампараст, табиатпарастнинг ширкларини рад қилади. Яъни ўзгарувчи ва ё бир негиздан ажралувчи ва ё бир моддадан таваллуд топган зот, Илоҳ бўлолмас.

Жомеъ бир тавҳиддир. Яъни, зотида, сифатида, фаолиятида тенги, шериги, ўхшаши йўқдир.

Шу сура барча ширк навларини рад қилмоқда. Ва тавҳид мартабаларининг қудратини ўзида жамлаган олти жумласи, бир-бирининг натижасидир. Ҳар бири бошқасининг ҳам натижаси, ҳам далилидир.

Аудио мавжуд эмас