Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 129
(1-151)

Муваҳҳиди акбар (Аллоҳнинг бирлигини эълон қилувчиларнинг буюги) ва тавҳиднинг муаззам далили бўлган коинот, фақатгина ёлғиз аркон ва асоснигина эмас, балки барча хужайраларни, балки бутун зарраларни тавҳиднинг биттадан зикр қилувчи тили ўлароқ, бу буюк далилнинг юксак садосига иштирок этиб, ҳаммаси бирдан 34 дея мавлавийворий* зикр этмоқдалар.

Тавҳиднинг нотиқ (сўзловчи) далили бўлган Қуръоннинг синасига қулоқ солсанг эшитасанки, қалбнинг ич-ичида ғоят олий, ниҳоят даражада мунис ва қаноатлантирувчи далил ила жиҳозланган бир садои самовий эшитасанки,

35 зикрини такрорламоқда.

Ҳа, шу мунаввар далилнинг олти жиҳати ҳам шаффофдир.

Устида - мўъжизалар тамғаси;

Ичида - нури ҳидоят;

Остида - мантиқ ва далил;

Ўнгида - ақл тасдиғи;

Сўлида - виждон гувоҳлиги;

Олдида - хайр;

Кўзлагани - икки дунё саодати;

Таянч нуқтаси - Илоҳий ваҳийлар.

Ваҳмнинг қандай ҳадди борки, кира олсин.

Аудио мавжуд эмас