Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 131
(1-151)

Демак Муассири Ҳақиқийдан келган таъсир, баъзан яқиндан, баъзан узоқдан, қисман воситасиз, қисман воситалар ила эмас. Инсоннинг ихтиёрий асаридаги камолнинг йўқлиги, мажбурлашни инкор қилиб ихтиёрни исбот қилади.

Жойи диққатдирки, жузъий бир ихтиёрнинг аралашуви оқибатида, ақлнинг асари бўлмиш инсонларнинг бир шаҳари, интизомда, ваҳийнинг самараси бўлмиш бир арининг уясидаги жамоатга етишмас. Ва ариларнинг санъат кўргазмаси бўлган, мўм катакларидан ташкил топган бир шаҳари, бир анор ва анорнинг гулидан интизомликда ортда қолади.

Демак коинотдаги умумий жозиба қайси қаламдан томган бўлса, бўлинмайдиган энг кичик жисмлардаги кичкинагина жозибалар ҳам у қаламнинг нуқталаридир.

Исломият дерки: ҳам воситалар ва сабабларни ҳақиқий таъсир қилувчи деб қабул қилмайди. Воситага маънои ҳарфий* назари билан қарайди. Ақидаи тавҳид, вазифаи таслим ва тафвиз* шундай бўлишини истайди. Ўзгариб кетгани учун, ҳозирги Христианлик сабаблар ва воситаларни таъсирга эга деб билади, маънои исмий* назари билан қарайди. Чунки ақидаи валадият* ва роҳиблик фикри шуни истайди, шунга етаклайди.

Аудио мавжуд эмас