Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 14
(1-151)

Яъни, "Раҳмати Илоҳиядан умидни узмангиз." Ҳам ҳадсиз салот ва салом ул Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Алайҳиссолату Вассаломга бўлсинки, демишдур:

яъни: "Менинг инсонларга Жаноби Ҳақ тарафидан юборилишим ва келишимнинг аҳамиятли бир ҳикмати, ахлоқи ҳасанани ва гўзал ҳислатларни мукаммаллаштирмоқ ва башариятни ахлоқсизликдан қутқармоқдир."Ҳамд ва салотдан сўнгра... Эй бу Жомеи Умавийда бу дарсни тинглаган Араб қардошларим! Мен ҳаддимдан ортиқ бўлмиш бу минбарга ва бу мақомга сизни иршод қилиш (яъни тўғри йўлга етаклаш) учун чиқмадим. Чунки сизга дарс бермоқ, менинг ҳаддим эмас. Балки орангизда юзга яқин уламо бор бўлган жамоат олдидаги менинг мисолим: мадрасага кетган бир боланинг мисолига ўхшайдики, у болакай тонг саҳарда мадрасага кетиб, ўқиб, оқшом эса отасанинг ёнига келиб, ўқиган дарсини отасига арз этади. Токи тўғри дарс олганми, йўқми, билсин. Отасининг тузатишини ва ё тасдиғини кутади. Ҳа, бизлар сизга нисбатан бола ҳукмидамиз ва талабаларингизмиз. Сизлар бизнинг ва Ислом миллатларининг устозларисиз. Мен ҳам олган ушбу дарсимнинг бир қисмини сизлар каби устозларимизга шундайин баён этаман.

Аудио мавжуд эмас