Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 16
(1-151)

БИРИНЧИ КАЛИМА: "Ал амал", яъни Раҳмати Илоҳиядан қувватли равишда умидвор бўлмоқ. Ҳа, мен ўзим учун олган дарсимга биноан:

Эй Ислом жамоати! Хушхабар бераманки, ҳозирги олами Исломнинг дунёвий саодати, бохусус Усмонлиларнинг саодати ва айниқса ўз уйғонишлари билан Исломнинг тараққиётига сабаб бўлган Арабларнинг саодат тонгининг нишоналари кўрина бошламоқда. Ва саодат қуёшининг ҳам чиқиши яқинлашган. Умидсизликнинг аксига олиб, (Изоҳ) мен дунёга эшиттирадиган даражада қатъий қаноат ила дейман:

Истиқбол фақат ва фақат Исломиятники бўлажак. Ва ҳоким, Қуръон ва иймон ҳақиқатлари бўлажак. Шундай экан, ҳозирги тақдири Илоҳийга ва қисматимизга рози бўлмоғимиз керакки, бизга порлоқ бир келажак, ажнабийларга эса серташвиш ўтмиш битилган.

--------------------------------------------

(Изоҳ): Эски Саид аввалдан сезиб, 1371-йилда бошда араб давлатлари, Олами Исломнинг ажнабий асоратидан ва истибдодидан қутулиб Исломий давлатлар ташкил этажакларини қирқ беш йил аввал хабар берган. Икки Жаҳон уруши ва 30-40 йил истибдоди мутлақни ўйламаган. Минг уч юз етмишда юзага келган вазиятни, минг уч юз йигирма еттида бўладигандек хушхабарини берган, кечикиб кетишининг сабабини назарга олмаган.

Аудио мавжуд эмас