Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 18
(1-151)

Ҳолбуки, бошқа динларнинг вакиллари, ҳатто динига энг кўп мутаассиб бўлган Инглизларнинг ва қадимий Русларнинг ақлий муҳокама ила Исломиятга кирганининг ва кундан-кунга, баъзи вақтларда тўп-тўп бўлиб қатъий далил ила Исломиятга кирганини тарих бизга билдирмоқда. (Изоҳ)

ҳамда Инглизларнинг муҳим арбобларининг бир қисми Қуръонни инглизларга қабул қилдиришга тарафдор бўлиб чиқишлари;

ҳамда ер куррасининг ҳозирги энг буюк давлати бўлган Амриқонинг бор қуввати билан дин ҳақиқатларига тарафдор бўлиб чиқиши;

ҳамда у Амриқо Исломият билангина Осиё ва Африка саодат ва осойиш ва сулҳ топади, деган қарорга келиши ва янги пайдо бўлган Ислом давлатларини қўллаб қувватлаши ва ташвиқ этиши ва улар билан иттифоқ тузишга интилиши;

---------------------------------

(Изоҳ): Мазкур даъвога бир далил шудирки: Икки даҳшатли Жаҳон урушининг ва шиддатли бир истибдоди мутлақнинг юзага келиши билан бирга, бу даъвога қирқ беш йил сўнгра шимолнинг Швеция, Норвегия, Финландия каби кичик давлатлари мактабларида Қуръонни дарс бериш ва қабул қилиш ва коммунизмга ва динсизликка қарши бир тўсиқ қилиш учун қабул қилишлари;

Аудио мавжуд эмас