Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 15
(1-151)

Мен бу замон ва заминда, башариятнинг ижтимоий ҳаёт мадрасасида дарс олдим ва билдимки, ажнабийлар - оврупаликлар - тараққийда истиқболга парвоз қилишлари билан бирга, бизни моддий жиҳатда ўрта асрлар ҳолида тавқиф этган (яъни тўхтатиб қўйган) олтита хасталик бор. У хасталиклар шулардан иборат:

Биринчиси: Яъснинг, (яъни умидсизликнинг) орамизда ҳаёт топиб тирилиши.

Иккинчиси: Сидқнинг, яъни тўғриликнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда йўқолганлиги.

Учинчиси: Адоватга муҳаббат.

Тўртинчиси: Аҳли иймонни бир-бирига боғлаган нуроний алоқаларни билмаслик.

Бешинчиси: Хилма-хил юқумли касалликлар каби ёйилган истибдод.

Олтинчиси: Бутун ҳимматни шахсий манфаатига сарфлашлик.

Ижтимоий ҳаётимиздаги бу олтита даҳшатли хасталикнинг давосини эса, бир тиббиёт факультети ҳукмида бўлган Қуръон дорихонасидан дарс олган "Олти калима" ила баён этаман. Уларни муолажанинг асоси деб биламан.

Аудио мавжуд эмас