Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 20
(1-151)

ҳамда фақирлиги билан бирга ҳадсиз эҳтиёжларга мубтало ва абадиятга қадар узанган орзуларига эришмоғига кўмак ва ёрдам берадиган мадад нуқтаси;

фақат ва фақат Сониъи Оламни танимоқ ва иймон келтирмоқ ва охиратга инонмоқ ва тасдиқ этмоқдир. Уйғонган башарнинг бундан бошқа чораси йўқ!..

Қалбнинг садафида (тўрида) ҳақ дин гавҳари бўлмаса, башарнинг бошига моддий ва маънавий қиёматлар қўпажак ҳамда ҳайвонотнинг энг бадбахти, энг паришони бўлажак.

Ҳосили калом: Башарият бу асрда урушларнинг ва фанларнинг ва даҳшатли ҳодисаларнинг танбеҳлари ила уйғонган ҳамда инсондаги гавҳарни ва унинг жоми истеъдодини ҳис қилган. Ва инсон ажиб, ҳар нарсани ўзида жамлаган истеъдоди ила фақат бу қисқа, серташвиш дунё учунгина яратилмаган, балки абадиятга номзоддирки, моҳиятида абадиятга узанган орзулар бор. Бу тор, фоний дунё эса, инсоннинг битмас орзу-истакларига кифоя эмаслигини ҳар ким бир даража ҳис қила бошлаган.

Ҳатто инсоннинг бир туйғуси ва ходими бўлган ҳаёлига, "Сенга дунё салтанати билан бирга бир миллион йил умр берилади, бироқ охирида сенинг бошингга ҳеч тирилмайдиган бир суратда ўлим келажак," дейилса.

Аудио мавжуд эмас