Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 23
(1-151)

Шунинг учун ақл ва илм ва фан ҳукм сурадиган истиқболда, албатта ақлий далилларга таянган ва барча ҳукмларини ақлга қабул қилдирган Қуръон ҳукм суражак.

Ҳамда Исломият қуёшининг чиқишига, инкишофига ва башарни нурлантиришига тўсиқлик қилган пардалар очила бошладилар. Қирқ беш йил аввал у субҳнинг белгилари кўринди. Етмиш биринчида субҳи содиқ бошланди ва ё бошланади. Агар у субҳи козиб (ёлғончи тонг) бўлса ҳам, ўттиз-қирқ йил кейинроқ субҳи содиқ чиқажак.

Ҳа, Ислом ҳақиқатларининг ўтмиш қитъасини тамоман қамраб олишига саккизта даҳшатли монеликлар йўл қўймадилар.

Биринчи, Иккинчи, Учинчи Монелар: Ажнабийларнинг жоҳиллиги ва у замонларда ваҳшатлари ва динларига таассубларидир. Бу уч моне маърифат ва маданиятнинг гўзал ютуқлари ила синди, тарқай бошламоқда.

Тўртинчи ва Бешинчи Монелар: Попларнинг ва руҳоний раисларнинг раёсатлари ва зўравонликлари ва ажнабийларнинг уларга бўлган кўр-кўрона тақлидларидир. Бу икки моне ҳуррият фикрининг ва ҳақиқатни излаш майлининг нави башарда уйғона бошлагани билан заволга юз тута бошлади.Олтинчи, Еттинчи Монелар: Биздаги истибдод ва шариатга хилоф бўлган суиахлоқимиз тўсиқлик қиларди.

Аудио мавжуд эмас