Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 24
(1-151)

Бир шахсдаги мунфарид истибдод (диктаторлик) қуввати ҳозирга келиб завол топиши, унинг жамоат ва қўмитасининг даҳшатли истибдодларини ўттиз-қирқ йил сўнгра завол топишига ишора қилиш билан ва Исломий ҳамиятнинг шиддатли тарзда жўш ура бошлагани билан, ёмон ахлоқнинг чиркин натижалари кўрилиши билан бу икки моне ҳам завол топмоқда ва топа бошлади. Иншоаллоҳ бутунлай завол топажак.

Саккизинчи Моне: ёнги фанларнинг баъзи мусбат масалалари Ислом ҳақиқатларининг зоҳирий маъноларига мухолиф ва зарарли деб таваҳҳум этилиши, ўтмиш қитъасини қамраб олишига бир даража тўсиқ бўлган. Масалан, амри Илоҳий ила Ер куррасининг назоратига буюрилган "Савр" ва "Ҳут" исмли икки руҳоний малоикани, даҳшатли бир ҳўкиз ва бир балиқ дея таваҳҳум этиб - аҳли фан ва фалсафа ҳақиқатни билмаганидан - Исломиятга қарши чиққанлар.

Бунинг каби юздан ортиқ мисол борки, ҳақиқати билинганидан сўнг, энг қайсар файласуф ҳам таслим бўлишга мажбур бўлади. Ҳатто Рисолаи Нур, "Мўъжизоти Қуръония" рисоласида фан ҳужум қилган барча оятларнинг ҳар бирининг остида Қуръоннинг бир мўъжизавий шуъласини кўрсатиб, аҳли фан мадори танқид деб ўйлаган Қуръони Кариймнинг жумла ва калималарида фаннинг қўли етишмаган юксак ҳақиқатларни изҳор этиб, энг қайсар файласуфни ҳам таслим бўлишга мажбур этади.

Аудио мавжуд эмас