Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 27
(1-151)

"Мен барча Самовий китобларни тадқиқ этдим. Бузулиб кетгани туфайли, мен башариятнинг саодати учун излаган ҳақиқий ҳикматни тополмадим. Бироқ Муҳаммаднинг (Алайҳиссалоти Вассалом) Қуръонини барча китоблардан устун кўрдим. Ҳар калимасида бир ҳикмат топдим. Башариятнинг саодатига хизмат этадиган, бунингдек бошқа бир асар йўқ. Бундай бир асар инсоннинг сўзи бўлолмас. Буни Муҳаммаднинг (Алайҳиссалоти Вассалом) сўзидир деганлар, илмнинг заруриятини инкор этган бўладилар. ёъни, Қуръон Аллоҳнинг каломи экани шубҳасиздир."

Хуллас, Амриқо ва Оврупанинг заковат майдонларининг етиштирган ҳосили бўлмиш Мистер Карлайл ва Бисмарк каби бундай доҳий муҳаққиқ олимларга таянган ҳолда мен ҳам дейманки:

Оврупа ва Амриқо Исломиятга ҳомиладордир. Кунларнинг бирида бир Исломий давлат туғажак. Бамисоли Усмонийлар Оврупага ҳомиладор бўлиб, Оврупа давлатини туққанидек...

Эй Масжиди Умавийдаги қардошларим ва ярим аср кейинги Олами Ислом Масжидидаги биродарларим! Ажабо бошдан бу ергача бўлган муқаддималар натижа бермайдимики:

Аудио мавжуд эмас