Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 28
(1-151)

истиқбол қитъаларида ҳақиқий ва маънавий ҳоким бўладиган ва башариятни дунё ва охират саодатига эриштирадиган фақат Исломиятдир ва Исломиятга айланган, ҳурофотлардан ва тахрифотдан (бузулишлардан) қутилиб чиқолган Исовийларнинг ҳақиқий динидирки, Қуръонга тобе бўлади, иттифоқ этади.

Иккинчи Жиҳат: Исломиятнинг моддий тараққиётининг қувватли сабаблари кўрсатадики, моддатан ҳам Исломият истиқболда ҳукм суражак. Биринчи Жиҳат маънавият жиҳатидаги тараққиётни исбот этгани каби, бу Иккинчи Жиҳат ҳам қувватли равишда моддий тараққиётини ва истиқболдаги ҳокимиятини кўрсатади. Чунки Олами Исломнинг маънавий шахсининг қалбида ғоят қувватли ва синмас "Беш Қувват" жойлашган ва мос келиб ўрнашган. (Изоҳ)

-----------------------------------------------

(Изоҳ): Ҳа, Қуръоннинг устозлигидан ва дарсининг ишораларидан фаҳмлаймизки, Қуръон Анбиёларнинг мўъжизаларини зикр қилиши билан, истиқболда у мўъжизаларнинг ўхшашларини фан-техника тараққиёти ила вужудга келишини башарга дарс бериб ташвиқ этади:

"Қани интил, бу мўъжизаларнинг намуналарини кўрсат!

Аудио мавжуд эмас