Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 25
(1-151)

Майдондадир, истаган кимса боқиши мумкин ва боқсин; бу моне қирқ беш йил аввал айтилган у сўздан кейин қандай парчаланганини кўрсин.

Ҳа, баъзи Ислом муҳаққиқ олимларининг бу йўлда нашр этган асарлари бор. Бу саккизинчи даҳшатли моненинг чил-парчин бўлишининг аломатлари кўринмоқда.

Ҳа, фан ва ҳақиқий маърифат ва маданиятнинг гўзал ютуқлари, бу уч қувватни керакли сабаблар билан тўлиқ жиҳозлаб, у саккизта монени ҳозир бўлмаса ҳам, ўттиз-қирқ йил сўнгра мағлуб этиб тарқатиб юбориши учун, ҳақиқатни излаш майлини ва инсофни ва инсоний муҳаббатни у саккиз душман тоифасининг саккиз жабҳасига жўнатган. Ҳозир уларни қочира бошлади. Иншоаллоҳ ярим аср сўнгра уларни тору-мор этажак.

Ҳа, машҳур бир гап бор: "Энг қатъий фазилат шудирки, душманлари ҳам у фазилатни тасдиқлаб шаҳодат этсин."

Мана юзлаб мисолидан иккитаси:

Биринчиси: Ўн тўққизинчи асрнинг ва Амриқо қитъасининг энг машҳур файласуфи Мистер Карлайл, энг юксак садо ила, тортинмай, файласуфларга ва христиан олимларига нашриёт орқали жар солиб шундай дейди, асарларида шундай ёзади:

Аудио мавжуд эмас