Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 21
(1-151)

Албатта ҳақиқий инсонийлигини йўқотмаган ва ҳушёр бўлган ул инсоннинг ҳаёли, севинч ўрнига ич-ичидан афсус-надоматлар ила абадий саодатнинг йўқлигига йиғлайди.

Мана бу нозик сир туфайли, ҳар кимнинг қалбининг ич-ичида бир Ҳақ Динни излаш хоҳиши пайдо бўлган. Ҳар нарсадан аввал, Дини Ҳақдан ўлимга қарши тура оладиган бир ҳақиқатни излайдики, ўзини қутқарсин. Оламнинг ҳозирги ҳоли бу ҳақиқатга шоҳид бўла олади.

Қирқ беш йил сўнгра, бутун башариятнинг бу шиддатли эҳтиёжини, динсизликнинг майдонга чиқиши билан Ер куррасининг қитъалари ва давлатлари худди биттадан инсон каби ҳис қила бошладилар. Ҳам Қуръон оятлари, бошларида ва охирларида башарни ақлига ҳавола қилади: "Ақлингга боқ," дейди. "Фикрингга, қалбингга мурожаат эт, маслаҳат қил, у билан кўришки, бу ҳақиқатни биласан," дейди.

Қаранг, масалан, у оятларнинг бошларида ва охирларида дейдики:

"Нега боқмаяпсиз? Ибрат олмаяпсиз? Боқингизки, ҳақиқатни биласиз." "Билингиз" ва "Бил" ҳақиқатига диққат қил.

Ажабо Нега инсонлар билолмайдилар, жаҳли мураккабга тушмоқдалар?

Аудио мавжуд эмас