Аммо бу бўронли замоннинг, ҳисларни ўлдирган ва башарнинг назарини оламнинг ҳар тарафига сочиб юборган ва бўғган жараёнлар, ҳисни ўлдирувчи бир телбалик берганки, аҳли залолат маънавий азобини вақтинча тўлиқ ҳис этолмайди. Аҳли ҳидоятни ҳам ғафлат босиб, ҳақиқий лаззатни қадрига етмайди.
Бу асрдаги иккинчи даҳшатли ҳол.
Аввалги замонларда куфри мутлақ ва фандан келган залолатлар ва қайсарона куфрдан келган инкор бу замонга нисбатан жуда оз эди. Шунинг учун аввалги Ислом муҳаққиқ олимларининг дарслари, ҳужжатлари у вақтларда тўлиқ қониқарли бўларди. Куфрнинг шак-шубҳаларини тезликда йўқ қила оларди. Аллоҳга иймон умумий бўлганидан, Аллоҳни таниттирмоқла ва жаҳаннам азобини хотирлатиш билан кўпчиликни бузуқликлардан, залолатлардан воз кечириш мумкин бўларди. Ҳозир эса, аввалги замондаги бир мамлакатда бир мутлақ кофир ўрнига, ҳозир бир туманда юзта топилиши мумкин. Қадимда фан ва илм ила залолатга кириб, қайсарлик ва инкор ила иймон ҳақиқатларига қарши чиққанлар ҳозир юз баробар зиёдалашган. Бу инкор қилувчи қайсарлар фиръавн даражасидаги ғурур ила ва даҳшатли залолатлари билан иймон ҳақиқатларига қарши чиққанларидан, албатта буларга атом бомбаси каби - бу дунёда уларнинг пойдеворини парча-парча қиладиган - бир муқаддас ҳақиқат лозимдирки, уларнинг тажовузларини тўхтата олсин ва бир қисмини иймонга келтирсин.