Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 8
(1-151)

ва абадий бақо ва Абадий Саодатни ва Жаннатни ғоят жиддий равишда истаган ҳимматлари;

ва фитрий истеъдодлари;

ва табиатан чекланмаган, эркин ташлаб қўйилган туйғулари;

ва ҳадсиз мақсадларга юзланган эҳтиёжлари;

ва заифлиги ва ожизлиги билан бирга;

ҳужумларига дучор бўлган ҳадсиз мусибатлари ва душманлари билан бирга;

ғоят қисқа бир умрда ҳар кун ва ҳар соат ўлим таҳликаси остида, ғоят ташвишли бир ҳаёт, яшаш учун ғоят қийин ҳолда кун кечириш ичра, қалб ва виждон учун энг аламли ва энг мудҳиш бир ҳолат бўлган узлуксиз завол ва фироқ балосини чекмоқ ичра - аҳли ғафлат учун абадий зулмат эшиги суратида кўринган - қабрга ва мозористонга боқаётирлар. Бирма-бир ва тоифа-тоифа у зулматлар қудуқига отилмоқдалар.

Хуллас, шу инсон оламини бу зулматлар ичра кўрган онимда, қалб ва руҳ ва ақлимда, бутун инсоний ҳис-туйғуларим, балки вужудимнинг барча зарралари фарёд қилиб йиғлашга тайёр экан, бирдан Қуръондан келган нур ва иймон қуввати у залолат кўзойнагини синдириб, менга бир кўз берди. Кўрдимки:

Аудио мавжуд эмас