Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 6
(1-151)

Хуллас, Рисолаи Нурдаги аксар мувозаналар, куфр ва залолатнинг дунёдаги ачинарли ва ҳуркитувчи натижаларини кўрсатиш билан, энг қайсар ва нафспараст инсонларни ҳам у ифлос, ҳаром лаззатлар ва маишатлардан нафратлантириб ақли жойида бўлганларини тавбага етаклайди.

У мувозаналардан Олтинчи, Еттинчи, Саккизинчи Сўзлардаги кичик мувозаналар ва Ўттиз Иккинчи Сўзнинг Учинчи Бобидаги узун мувозана, энг ношуд ва залолатда юрган одамни ҳам ҳуркитади, дарсини қабул этдиради.

Масалан: Нур Оятидаги ҳаёлий саёҳатда ҳақиқат ўлароқ кўрилган вазиятларни ғоят қисқача баён этамиз. Тафсилотини истаганлар "Сиккаи Ғайбия" мажмуасининг охиридаги 246-дан 248-саҳифага қадар боқсин.

Азжумла: Ул хаёлий саёҳатда, ризққа муҳтож бўлган ҳайвонот оламини кўрган вақтим, моддий фалсафа назари билан боқдим. Ҳадсиз муҳтожликлари ва шиддатли очликлари билан бирга, заифлиги ва ожизлиги ул жонзотлар оламини менга жуда қамгин ва алам ичра кўрсатди.

Аудио мавжуд эмас