Биринчиси: Оқибатни ўйламаган ва бир мисқол нақд лаззатни келажакдаги бир ботмон лаззатлардан устун қўйган инсоннинг ҳиссиёти, ақл ва фикр устидан ғалаба қилганидан, маишатпарастларни маишатларидан қутқаришнинг ягона чораси, айни лаззатида аламини кўрсатиб ҳиссини мағлуб этмоқдир. Ҳамда .... оятининг ишорасига кўра, бу замонда охиратнинг олмос каби неъматларини, лаззатларини билгани ҳолда, дунёвий синиб кетувчи шиша парчаларини ундан устун қўйиш, аҳли иймон бўлгани ҳолда, аҳли залолатга дунёга муҳаббат қўйиб, у жиҳатда қарам бўлиб қолиш таҳликасидан қутқаришнинг ягона чораси, дунёда ҳам Жаҳаннам азобини ва аламларини кўрсатишлик билан бўладики, Рисолаи Нур шу маслакдан кетаётир... Йўқса бу замондаги куфри мутлақнинг ва фандан келган залолатнинг ва маишатпарастликка бўлган ишқибозликнинг ўжарлиги қаршисида, Жаноби Ҳақни таниттириб, Жаҳаннамнинг борлигини исбот қилгандан сўнг, унинг азоби ила инсонларни ёмонликдан, гуноҳлардан воз кечирадиган дарсларни ўнта, балки йигирмата одамдан биттаси олиши мумкин. Дарс олгандан кейин ҳам, "Жаноби Ҳақ Ғафурур-раҳиймдир, ҳам Жаҳаннам жуда узоқдир" дея, маишатида давом этиши мумкин. Қалби, руҳи ҳиссиётига мағлуб бўлади.