Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 7
(1-151)

Аҳли залолат ва қафлатнинг назари билан боққанимдан фарёд айладим. Бирдан Қуръон ҳикмати ва иймон дурбини ила кўрдимки:

Раҳмон исми Раззоқ буржида порлоқ бир қуёшдек чиқди. Ул оч, бечора жонзотлар оламини раҳмат нури ила ёритди. Сўнгра ҳайвонот олами ичра, ҳайвон болаларининг заиф ва ожиз ва муҳтож ҳолда типирчилаб турган, ҳазин ва аламли ва ҳар кимни ачинтирувчи бир қоронғиликка чўмган бошқа бир оламни кўрдим. Аҳли залолатнинг назари ила боққанимга эйвоҳ дедим. Бирдан иймон менга бир кўзойнак берди, кўрдимки:

Раҳийм исми Шафқат буржида кўринди. Шу қадар гўзал ва ширин бир суратда бу ғамгин оламни севинчли оламга айлантириб ёритиб юбордики, шикоят ва ачиниш ва ҳузндан келган кўз ёшларимни, севинч ва шукрнинг лаззатларидан келган қатраларга айлантирди.

Сўнгра, кино лавҳалари каби менга инсон олами кўринди. Аҳли залолатнинг дурбини ила боқдим. У оламни шу қадар қоронғи, даҳшатли кўрдимки, қалбимнинг ич-ичидан фарёд этдим. Эйвоҳ! дедим. Чунки инсонларда абадиятга узаниб кетган орзу-истаклари,

ва коинотни қамраб олган тасаввурот ва фикрлари;

Аудио мавжуд эмас