Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 10
(1-151)

Ул қоронғи, ваҳшатли, даҳшатли оламни шундай ёритдиларки, у ҳолатда менинг иймонли кўзимга Ер курраси - ғоят мунтазам, мусаххар, мукаммал, хуш, ишончли ва ҳар кимнинг ризқлари ичида бўлган бир саёҳат кемаси, ҳамда сайр ва ором ва тижорат учун муҳайё қилинган ва руҳли жонзотларни қуёшнинг атрофида, мамлакати Раббонияда кездирмоқ ҳамда ёз ва баҳор ва кузнинг маҳсулотини ризқ истаганларга келтирмоқ учун бир кема, бир тайёра, бир поезд ҳукмида кўринди. Ер куррасининг зарралари ададича, "Алҳамдулиллаҳи ала неъматил иймон," дедим.

Хуллас, бунга қиёсан Рисолаи Нурда жуда кўп муқоясалар билан маишатпарастлар ва залолат аҳли, дунёда ҳам маънавий бир жаҳаннам ичра азоб чекканини, ҳамда иймон ва салоҳат аҳли, дунёда ҳам маънавий бир жаннат ичра, Исломият ва инсоният туйғуси ила ва иймоннинг порлаши ила ва унинг жилвалари ила маънавий лаззатларни ҳис қила оладилар. Балки иймонларининг даражасига кўра истифода эта оладилар.

Аудио мавжуд эмас