Ғоят муҳим бир саволга берилган жуда аҳамиятли бир жавобни бу ерда ёзиш муносиб кўрилди. Чунки қирқ йил аввал, Эски Саид у дарсида аввалдан сезиб, Рисолаи Нурнинг ажойиб дарсларини ва таъсирини кўргандек баҳс юритади. Шунинг учун ул савол-жавобни ёзамиз. Шундайки:
Кўплар тарафидан ҳам менга, ҳам баъзи Нур биродарларимга савол бериб дейдиларки:
"Нега бу қадар кўп душмани бўлишига қарамай ва қайсар файласуфлар ва аҳли залолат олдида Рисолаи Нур мағлуб бўлмаётир? Миллионлаб қийматли, ҳақиқий иймоний ва Исломий китобларнинг тарқалишига бир даража тўсиқ қўйганлари ҳолда;
маишатпарастлик ва дунё ҳаётининг лаззатлари ила кўп бечора ёшларни ва инсонларни иймон ҳақиқатларидан маҳрум қилганлари ҳолда;
энг шиддатли ҳужум ва энг ғаддорона муомала ва жуда кўп ёлғонлар билан ва тескари ташвиқотлар билан Рисолаи Нурни синдирмоқ, инсонларни ундан ҳуркитмоқ ва воз кечиришга уринганлари ҳолда;