Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 147
(1-151)

Бироқ, модомики бунга муваффақ бўлолмаётган эканмиз ва модомики Рисолаи Нурни оламшумул қийматини устозимизнинг ҳиммати билан бу даража идрок этган эканмиз, шу ҳолда у Нур ва файз хазинаси, ирфон ва камолот манбаи бўлган Рисолаи Нурни, ҳатто бир дақиқамизни бекор ўтказмай, узлуксиз ва давомли бир шаклда ҳар кун ва ҳар соат ўқиймиз ва бу йўлда кечаю кундуз ҳаракат қиламиз, иншоаллоҳ. Бироқ ҳар он барча ишларимизда бўлгани каби бунда ҳам буюк устозимизнинг дуо ва ҳиммати ила муваффақ бўла оламиз.

Ҳамда, шу ҳақиқат зоҳир ва боҳирдирки: Бир кимса аллома бўлса ҳам, Рисолаи Нурнинг ва Муаллифининг талабасидир, Рисолаи Нурни ўқимоғи зарур ва муҳтождир. Агар ғафлатда қолса, ўзини алдаган манманлигига бўйин эгиб, Рисолаи Нур куллиётини ўқимаса, буюк бир маҳрумиятга дучор бўлади. Бироқ биз идрок этган бу муаззам ҳақиқат қаршисида, инсониятнинг халоскори ва миллиардлаб инсонлардан устун бўлган бир Раббоний маъмур эканига қанчалик миннатдор ва мадюн эканимизни таърифлай олмаяпмиз. Яна дуо ва ҳимматингизла идрок этганмизки, Қуръони Кариймнинг маънавий бир мўъжизаси бўлган ажойиб Рисолаи Нур Куллиётининг бир сатридан фойдаланганимизнинг, бир миқдор эвазини ҳам ўтамоққа кучимиз етмайди. Шунинг учун фақат Жаноби Ҳаққа бундай ёлворишга қарор қилдик:

Аудио мавжуд эмас