Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 146
(1-151)

Жуда азиз, жуда муборак, жуда мушфиқ, жуда севикли Устозимиз Ҳазратлари!

Рисолаи Нурни ҳиммат ва дуоларингизла, диққат ва тафаккурла ўқиган сари, бу муаззам асар куллиётининг коинот жумбоқларининг муаммосини кашф ва ҳал қилган кашшоф эканини, ҳозирги даврнинг ва истиқболнинг бир муршиди акбари ва бир раҳбари азами эканини, яна дуо ва ҳимматингизла идрок этяпмиз. Ҳа, Устозимиз Ҳазратлари! Рисолаи Нурни ўқиган ҳар идрок соҳиби англайдики, Рисолаи Нур керак бу асрнинг, керак келажак асрларнинг инсонларини, фикр қоронғиликларидан қутқариб нурлантиражак ва иршод этажакдир.

Рисолаи Нур, фақат бу ватан ва бу миллат учун эмас, балки Ислом Олами ва бутун инсониятнинг эҳтиёжларига жавоб беражак бир куллиёт ўлароқ таълиф этилган. Бугун тарихда ҳеч кўрилмаган бир фожиалар ва фалокатлар ичра типирчилаётган инсоният учун халоскор ўлароқ Рисолаи Нурни қучмоқдан ва қандай қилиб бўлса ҳам Рисолаи Нурнинг нуроний ва порлоқ даъволарини қўлга киритиб диққат ва тафаккур-ла ўқимоқдан бошқа бир қутилиш чораси йўқ. Рисолаи Нурни ўқиган ҳар ким бу ҳақиқатни идрок этган ва этмоқда. Агар биз қодир бўлсак, бу ҳақиқатни бутун коинотга кўринадиган бир ерга чиқиб эълон қилажакмиз.

Аудио мавжуд эмас