Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 143
(1-151)

Демак шу ҳозирги маданият инсонни жуда фақир қилади. У эҳтиёжларни деб инсонни зулмга, ҳаром йўллар билан қозонишга етаклайди. Бечора камбағаллар ва бойлар табақасини доимо курашга ташвиқ қилади.

Қуръоннинг асосий қонуни бўлган закотнинг вожиблиги ва судхўрликнинг ҳаромлиги воситасида камбағалларнинг бойларга бўлган итоатини ва бойларнинг камбағалларга бўлган шафқатини таъминлаб берган у муқаддас қонунни ташлаб, буржуаларни зулмга, фуқароларни исён кўтаришга мажбур қилган. Инсониятнинг истироҳатини остин-устун қилди.

Иккинчи Нукта: Шу ҳозирги маданиятнинг ажойиботлари инсонга биттадан Раббоний неъмат бўлгани учун, инсонлар уларни истеъмол қилиши ҳақиқий шукр ва манфаатни тақозо қилгани ҳолда, ҳозир кўряпмизки, инсонларнинг аҳамиятли бир қисмини танбалликка ва бузуқликка йўллаб, саъй ва меҳнатни ташлаб истироҳат ичра ҳойи-ҳавасларни тинглаш майлини бергани учун меҳнатга бўлган шавқни синдиради. Ва қаноатсизлик ва иқтисодсизлик туфайли маишатпарастликка, исрофга, зулмга, ҳаромга етаклайди.

Аудио мавжуд эмас