Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 144
(1-151)

Масалан: Рисолаи Нурдаги "Нур калитида" баён қилинганидек, радио буюк бир неъмат экан, инсониятнинг фойдаси учун сарфлаш ила бир маънавий шукрни тақозо қилгани ҳолда, бешдан тўрти ҳойи-ҳавасларга, кераксиз бекорчи нарсаларга сарфланганидан танбалликка, радио тинглаш билан ҳавасларга берилиб кетиб, меҳнат шавқини синдирмоқда. Ҳақиқий вазифасини бажармаяпти. Ҳатто жуда манфаатли бўлган кўп воситалар, саъй-ҳаракат ва амал ва ҳақиқий фойдалар, инсоннинг эҳтиёжларига истеъмол қилиниши лозим бўлиб турганда, мен ўзим кўрдимки, ўндан бир ё иккиси зарурий эҳтиёжларга сарфланиб, қолган саккизи кайфу-сафо, ҳойи-ҳаваслар, таназзуҳ ва танбалликка мажбур қилмоқда. Бу икки жузъий мисолга ўхшаш минглаб мисоллар бор.

Алҳосил: Ҳозирги ғарб маданияти самовий динларга том қулоқ солмагани учун, инсониятни фақир қилиб эҳтиёжларини зиёдалаштирди. Иқтисод ва қаноат асосини бузиб, исроф ва ҳирс ва тамани зиёдалашмоғига, зулм ва ҳаромга йўл очган. Ҳам инсонни маишатпарастлик воситаларига ташвиқ этгани учун, у бечора муҳтож инсонни бутунлай танбалликка дучор қилди. Саъй-ҳаракат ва амалнинг шавқини синдирмоқда. Ҳавасларга, кайфу-сафоларга етаклаб умрини фойдасиз зое қилмоқда. Ҳам у муҳтож ва танбаллашган инсонни хаста қилган. Суиистеъмол ва исрофлар ила, юз хил хасталикнинг ёйилишига ва тарқалишига восита бўлган. Ҳам уч шиддатли эҳтиёж ва сафоҳат майли ва ўлимни ҳар доим эслатиб турган турли хил хасталиклар ва динсизлик жараёнларининг у маданият ичида ёйилишидан ҳушёр тортган инсоннинг кўз ўнгида ўлимни абадий йўқлик суратида кўрсатиб ҳар вақт инсонни қўрқитади. Бир нави Жаҳаннам азобини беради.

Аудио мавжуд эмас