Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 35
(1-151)

Албатта инсон бу қадар куфрнинг зулмлари ила замин юзини ифлос ва паришон этгани ҳолда, жазосини кўрмай ва коинотдаги ҳақиқий мақсадга сазовор бўлмай туриб дунёни ташлаб йўқликка қочиб кетолмас, балки жаҳаннам ҳибсига киражак.

Ҳамда барчанинг қатъий қарори ила ва фанларнинг ҳақиқатни излаши оқибатида исботланганки, махлуқот ичра энг мукаррами, энг аҳамиятлиси инсондир. Чунки инсон коинотнинг яратилишидаги зоҳирий сабаблар ва натижаларнинг мобайнидаги босқичларни ва бир-бирига боғлиқ асосларнинг ва сабабларнинг муносабатларини ақли билан кашф этиб; Илоҳий санъатни билмоқ ва жузъий илми ва санъатлари ила англамоқ учун бир мезон, бир миқёс бўлиб; ўз жузъий ихтиёри ила қилган ишлари билан, Холиқи Зулжалолнинг умумий, оламни қамраб олган фаолиятларини ва сифатларини билиб, коинотнинг энг шарафли, энг мукаррам махлуқи инсон эканини исботлайди.

Ҳамда Исломиятнинг коинотга ва инсонга оид ҳақиқатларининг шаҳодати ила, инсониятнинг энг афзали, энг юксаги, энг шарафлиси ва энг аълоси, ҳақ ва ҳақиқат аҳли бўлмиш аҳли Исломият; ҳамда барчанинг қатъий қарори ила,

Аудио мавжуд эмас