Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 33
(1-151)

Ҳа, боқингиз, замон тўғри чизиқ узра ҳаракат этмаётирки, боши ва охири бир-биридан узоқлашса. Балки ер куррасининг ҳаракати каби, бир доира ичра айланиб юради. Баъзан тараққий ичра ёз ва баҳор мавсумини кўрсатади. Баъзан таназзул ичра қиш ва бўрон мавсумини кўрсатади. Ҳар қишдан сўнгра бир баҳор, ҳар кечадан сўнгра бир наҳор келгани каби, башариятнинг ҳам бир наҳори, бир баҳори келажак, иншоаллоҳ. Ислом Ҳақиқатларининг қуёши билан сулҳи умумий доирасида ҳақиқий маданиятни кўришни, Раҳмати Илоҳиядан кутишингиз мумкин.

Дарснинг бошида бир ярим далилни даъвомизга шоҳид кўрсатамиз дегандик. Ҳозир бир далил мужмалан битди. У даъвонинг ярим далили эса шудирки:

Фанларнинг жосус каби тадқиқоти ила ва ҳадсиз тажрибаларла исботланганки, коинотнинг низомида мутлақ устунликка эга ва асосий ғоя ва Сониъи Зулжалолнинг ҳақиқий мақсадлари, хайр ва ҳусн ва гўзаллик ва мукаммалликдир.

Чунки коинотга оид фанлардан ҳар бир фан, умумий қоидалар ила баҳс юритган нав ва тоифада шундайин бир интизом ва мукаммаллик кўрсатадики, ундан янада мукаммалроғини ақл тополмайди.

Аудио мавжуд эмас