Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 32
(1-151)

Иншоаллоҳ истиқболда Исломиятнинг қуввати ила маданиятнинг фазилатлари ғалаба этажак, замин юзини ифлосликлардан тозалаб, сулҳи умумийни ҳам таъмин этажак.

Ҳа, Оврупанинг маданияти фазилат ва ҳидоят устига таъсис этилмаганидан, балки ҳавас ва ҳаво, рақобат ва зўравонлик устига бино этилганидан, ҳозиргача маданиятнинг саййиоти ҳасаноти устидан ғалаба қозониб, исёнкор қўмиталарла қуртлаб кетган бир дарахт ҳолига келгани учун, бу ҳол Осиё маданиятининг ғалаба қозонишига қувватли бир мадор, бир далил ҳукмидадир. Ва қисқа вақтда ғалаба қозонажакдир.

Ажабо истиқболга юзланган аҳли иймон ва Ислом учун бундай моддий ва маънавий тараққиётга восита ва қувватли, мустаҳкам сабаблар бор экан ва темир йўлдек истиқбол саодати сари йўл очилгани ҳолда, нима учун маъюс бўлиб умидсизликка тушмоқдасиз ва олами Исломнинг маънавий кучини синдирмоқдасиз? Ва яъс, яъни умидсизлик билан ўйлаяпсизки: "Дунё ҳар кимга ва ажнабийларга юксалиш ва тараққий дунёси-ю, фақат ёлғиз бечора аҳли Ислом учун ортда қолиш ва таназзул дунёси экан!" дея жуда янглиш хатога йўл қўймоқдасиз.

Модомики, такомиллашиш майли коинотда инсон фитратига яратилишидан жойлаштирилган экан, албатта инсоннинг зулм ва хатоси туфайли бошига тезлик билан бир қиёмат қўпмаса, истиқболда ҳақ ва ҳақиқат Олами Исломда башариятнинг эски хатоларига каффорат бўладиган бир дунёвий саодатни ҳам кўрсатажак, иншоаллоҳ...

Аудио мавжуд эмас