Хутбаи Шомия | Хутбаи Шомия | 36
(1-151)

тарихларнинг шаҳодати ила, бу энг мукаррам инсонлар ичра энг мушарраф бўлмиш аҳли ҳақнинг орасида эса мингдан ортиқ мўъжизалари ва жуда юксак ахлоқининг ва Исломият ва Қуръон ҳақиқатларининг шаҳодати ила энг афзал, энг юксак бўлган Зот, Муҳаммад Алайҳиссалоту Вассаломдир.

Модомики бу ярим далилнинг уч ҳақиқати бундай хабар бермоқда экан, ажабо ҳеч мумкинмидирки, башарият турли хил ёмонликлари ила бу қадар фанларнинг шаҳодатини рад этиб, бу барчанинг қатъий қарорини синдириб, Аллоҳнинг иродасига ва коинотни ўз ичига олган Ҳикмати Азалияга қарши чиқиб, ҳозиргача аксарият ҳолларда кўрилгани каби, ул золимона ваҳшатида ва қайсарона куфрида ва даҳшатли бузғунчилигида давом эта олсин? Ва Исломиятга қарши бўлган бу ҳолнинг давом этиши ҳеч мумкинми?..

Мен бутун қувватим ила ҳадсиз тилларим бўлса, ул ҳадсиз тиллар билан қасам ичиб айтаманки: оламни бу низоми акмал ила, бу коинотни заррадан сайёраларга қадар, чивин қанотидан, то самовот қандилларига қадар ниҳоятда бир интизом ҳикмати ила яратган Ҳокими Зулжалолга ва Сониъи Зулжамолга у ҳадсиз тилларла қасам ичамизки:

Аудио мавжуд эмас