Ажабо, йигирма уч соатини бу қисқагина дунёвий ҳаётга сарфлаган ва ул узун абадий ҳаётга бир соатини ҳам сарфламаган инсон нақадар зарар қилади, нақадар нафсига зулм этади, нақадар ақлига хилоф иш тутади! Зеро,
минг одам иштирок этган бир лоторея қиморига, гарчи ютиш эҳтимоли мингдан бирга тенг бўлса ҳам, ярим молини тикишни ақли қабул қилса-ю, аммо йигирма тўртдан бир молини юздан тўқсон тўққиз эҳтимол ила ютиши тайин бўлган бир абадий хазинага бермаслик нақадар ақлга ва ҳикматга хилоф ҳаракат эканини, нақадар ақлдан узоқ бўлишини, ўзини оқил ҳисоблаган ҳар одам англамасми?
Ҳолбуки намозда руҳнинг, қалбнинг ва ақлнинг буюк бир роҳати бор. Баданга ҳам у қадар оғир иш эмас.
Ҳам намоз ўқиганнинг мубоҳ* бўлган бошқа дунёвий амаллари гўзал бир ният ила ибодат ҳукмини олади. Бу шаклда бутун умр сармоясини охиратга мулк қила олади, фоний умрини бир жиҳатда боқийлаштиради.