КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 32
(1-114)

Агар Раззоқи Кариймга сотсанг, у вақт тилдаги қувваи зоиқа Раҳмати Илоҳия хазиналарининг бир моҳир нозири ва Қудрати Самадония ошхоналарининг бир шокир тафтишчиси даражасига юксалади.

Хуллас, эй ақл, диққат қил! Машъум бир қурол қаёқда-ю, коинот калити қаёқда?! Эй кўз, гўзал назар сол! Калтабин бир хизматкор қаёқда-ю, илоҳий кутубхонанинг ўқимишли бир нозири қаёқда?! Ва эй тил яхшироқ тот! Бир охур хизматчиси ва бир корхона таъқиқловчиси қаёқда-ю, Раҳмат хазинасининг махсус нозири қаёқда?!

Яна булар каби бошқа туйғу ва аъзоларни таққослаб кўрсанг, англайсанки, ҳақиқатан, мўъмин Жаннатга лойиқ ва кофир Жаҳаннамга мувофиқ бир моҳият касб этади. Ва уларнинг ҳар бири бундай қиймат олмоғининг сабаби, Мўъмин иймони ила Холиқининг омонатини Унинг йўлида ва изни доирасида истеъмол этмоғидир ва кофир хиёнат қилиб, нафси аммора йўлида ишлатмоғидир.

Тўртинчи фойда: Инсон заифдир, балолари кўп; фақирдир, эҳтиёжи жуда зиёда; ожиздир, ҳаёт юки жуда оғир.

Аудио мавжуд эмас