КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 33
(1-114)

Агар Қодири Зулжалолга таяниб, таваккул этмаса ва унга ишониб, таслим бўлмаса, виждони доимо азоб ичида қолади. Самарасиз машаққатлар, аламлар, таассуфлар уни бўғади. Ё маст-аласт қилади, ёки ҳайвонга айлантиради.

Бешинчи фойда: Бутун у аъзо ва асбобларнинг ибодати ва тасбеҳоти ва у юксак ҳақлари энг муҳтож бўлган бир вақтингда Жаннат мевалари суратида сенга берилажагига Аҳли Завқ ва Аҳли Кашф, Аҳли Ихтисос ва Аҳли Мушоҳада иттифоқ этганлар.

Хуллас, бу беш маротаба фойдали тижоратни қабул этмасанг, бу фойдалардан маҳрум бўлмоқ билан бирга, беш даража зиён устига зиён кўрасан.

Биринчи зиён: Бу қадар севган молу мулкинг ва авлодларинг ва сиғинган ҳавои нафсинг ва мафтун бўлган ёшлигинг ва ҳаётинг зое бўлиб йўқолади. Сенинг қўлингдан кетади. Лекин гуноҳларини, аламларини сенга қолдириб, бўйнингга юклайди.

[ParagrafB]Иккинчи зиён: Омонатга хиёнат жазосини чекасан. Чунки энг қийматбаҳо асбобларни энг қийматсиз нарсаларда сарф этиб, нафсингга зулм этдинг.

Аудио мавжуд эмас